Шархловчи даврон файзиев – Файзиев, Даврон (журналист) — Википедия

Новости

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев "UZREPORT TV" телеканалида иш бошлади / CHAMPIONAT.asia

Хабарингиз бор, "UZREPORT TV" телеканали Англия Премер лигаси ва Европа Чемпионлар лигаси баҳсларини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив тарзда трансляция қилиш ҳуқуқини харид қилган.

Шунингдек, шу йилнинг 10 июн куни Францияда бошланадиган Евро-2016 мусобақаси ўйинларини ҳам экслюзив тарзда тўғридан-тўғри эфирга узатиш режалаштирилган. Футбол учрашувлари трансляциясини сифатли ва қизиқарли равишда мухлисларга етказишда шарҳловчининг ўрни жуда катта.

Шу сабабли "UZREPORT TV" телеканали Россиянинг “Матч ТВ” телеканалида фаолият юритаётган бир қатор машҳур футбол шарҳловчиларини, жумладан, Александр Шмурнов, Георгий Черданцев, Денис Казанский, Александр Елагинларни шартнома ва ўзаро ҳамкорлик асосида юртимизга таклиф этди.

Улар ўтган йилнинг 15 центябридан шу йилнинг 31 июлига қадар телеканалимиз орқали АПЛ ва ЕЧЛ ўйинларини шарҳлаш билан биргаликда, телеканал ходимларига ўзига хос мастер класс, яъни маҳорат дарсларини ўтиб беришлари кўзда тутилган. 

Ўзбек футбол мухлисларига яна бир ажойиб янгилик ҳақида хабар бермоқчимиз!

Ўзининг чиройли шарҳлари ва қизиқарли фикрлари билан кўплаб мухлислар кўнглидан жой олган таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев "UZREPORT TV"» телеканалида иш бошлади. 

Сизга яхши маълум, ҳозирда футбол учрашувлари трансляцияси "UZREPORT TV" телеканалида рус тилида эфирга узатилмоқда. Тез орада ўзбек тилидаги шарҳлар ҳам бошланади. Бу борада ҳам мухлисларни ажойиб сюрприз кутиб турибди. "UZREPORT TV" телеканалида сюрпризлар давом этади...


Даврон Файзиев 

1983 йилда таваллуд топган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факултетини тамомлаган. 2001 йилдан бери Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” ва “Спорт” телеканалларида спорт шарҳловчиси ва бошловчи сифатида фаолият олиб борган.

Ушбу давр мобайнида жаҳон ва қитъа чемпионатлари, еврокубоклар, миллий чемпионатлар, Ўзбекистон жамоалари иштирокидаги ҳалқаро ўйинларни шарҳлаб келган.

Даврон Файзиев бир қатор спортга ихтисослашган оммавий ахборот воситлари томонидан ўтказилган сўровномаларда доимий равишда пешқадамлик қилиб келаётган энг рейтинги баланд шарҳловчилардан бири ҳисобланади.

championat.asia

даврон файзиев шархловчи видео Смотреть видео

...

2 лет назад

Официальный сайт: https://uzreport.news/ UzReportTV @ Instagram: https://www.instagram.com/uzreport.news/ UzReportTV @ Facebook: ...

...

6 меc назад

ijtimoiy tarmoqlar Telegram: https://t.me/x_hamidov twitter: https://twitter.com/X_Hamidov?s=09 Facebook: ...

...

4 меc назад

Даврон Файзиев ТЕРМА ЖАМОА ҳақида.

...

11 меc назад

Ushub son ECHL 1/8 bosqich dastlabki o'yinlariga bag'ishlanadi.

...

5 меc назад

KURING VA KANALIMIZGA OBUNA BO'LING.

...

1 лет назад

Davron Fayziyev Real Madridda C.Ronaldo o'rnini kim egallashi mumkinligini aytdi!

...

1 лет назад

Davron Fayziyev Angliya primer ligasi haqida fikrlari... Sizningcha kim chempion bo'ladi bu mavsum taxminiy fikrlaringizni izohlarda yozib qoldiring.

...

7 меc назад

Har kuni kechki 20:00da «MTV Show» boshlovchilari studiyaga chaqirilgan mehmon bilan qiziqarli va kutilmagan suhbat uyishtirishadi. Turli yangiliklar bilan ...

...

1 лет назад

O'z: Extra TIME loyihasining uchinchi sonini tomosha qiling. Ўз: Extra TIME лойиҳасининг учинчи сонини томоша қилинг. Ру: Смотрите третий...

...

3 меc назад

KUN.UZ янгиликлар сайтининг Youtube`даги расмий каналига хуш келибсиз! Расмий вебсайт: http://kun.uz/ Telegram каналимиз:...

...

12 меc назад

Estradamiz yulduzlari, aktyor va aktrisalar ishtirokidagi tonggi dastur. Ko'rsatuvga taklif etilgan mehmon va dastur boshlovchilari birgalikda tonggi nonushtani ...

...

11 меc назад

Bekzod Istayev hamda Expert davron Fayziyevdan mega loyiha, Sports.uz haftasi. 1-son ushbu sonda UFAdagi o'zgarishlar, Realning nochor ahvoli hamda ...

...

1 лет назад

O'z: Taniqli sharhlovchi Davroy Fayziyev Konor MakGregor hamda Floyd Meyvezer o'rtasida bo'lib o'tadigan boks jangi haqida intervyu berdi. Ўз: Таниқли ...

...

9 меc назад

Ushbu son APL 32- tur o'yinlariga bag'ishlanadi.

777video.ru

“Реал” Мадрид?! Ҳеч бир жамоага мухлис эмасман” / Olamsport.com

Шу кунгача ушбу саҳифамизда икки нафар ҳамкасбимиз – Нодирхўжа Йўлдошев ва Диёр Имомхўжаев мухлислар йўллаган саволларга жавоб қайтаришган эди.

Бу гал яна бир маҳоратли журналист, ажойиб шарҳловчи, ҳозирда “UZREPORT” каналида фаолият олиб бораётган Даврон Файзиев мухлис минбарига ташриф буюрди. Қуйида ушбу савол-жавобларни эътиборингизга хавола этамиз.


Муҳаммадкарим Тўйчиев – талаба

– Даврон ака, негадир охирги вақтлар “UZREPORT” телеканалида футболлар русча шарҳланяпти, бунинг сабаби нимада?

– Бизда футбол параллел равишда иккита – ўзбек ва рус тилларида трансляция қилинади. Сизда танлаш имконияти бор. Агар сизда русчаси кўрсатаётган бўлса, демак, телевизорингиз қурилмаси шунга мослаштирилган. Телевизорингиздаги махсус бўлим орқали намойиш қайси тилда бўлишини ўзингиз назорат қилишни билиб олсангиз, кейинчалик бу муаммо юзага келмайди. Барча ТВ моделлари ўз менюсига эга. Сизда айнан қайси модель эканлигини билмаганим учун аниқ айта олмайман. Бу борада бирорта мутахассисдан маслаҳат олишингиз мумкин.

Шаҳбоз Отабоев – банк ходими

– Нима учун журналистикани танлагансиз. Ёки сиз ҳам профессионал футболчи бўлолмаганмисиз?

– Журналистика жиддий касб ва уни ўзлаштириш учун анча кўп ўқиш ва изланиш талаб этилади. Шунчаки футболчи бўла олмаган инсон бу касбни эгаллаб ололади, деган тушунча тўғри эмас. Лекин спортни бевосита ичидан тушуниш – спорт журналистикаси касбига кириб бориш учун талаб этиладиган 7-8та муҳим талаблардан бири, дейишим мумкин. Журналистик маълумот, таҳлилий ёндошув, адабий тилни ва чет тилларини мукаммал билиш, спорт турини жуда яхши тушуниш, интеллектуал салоҳият, эфирбоп овоз ва нутқ. Мана шулар асосий талаблар. Яна қўшимчалари бор. Уларга тўхталиб ўтирмайман. Шундай экан, журналистикага кириб келишим йўлида анча қийинчиликка дуч келганман. Бир неча йил шунчаки ўрганиб юрганман. Кейинчалик ўзимга бўлган ишонч ортганидан кейин жиддий қарорга келганман. Танловим спортни жуда яхши кўришим туфайли қатъий бўлган.


Шерзод Нурмуҳаммедов – талаба

– Ота-онангиздан бири журналист бўлганми? Чунки сиз ва жиянингиз ҳам ушбу соҳани танлагансизлар?

– Йўқ. Ота-онам ҳам, улардан аввалги аждодларим ҳам бошқа соҳа вакиллари бўлишган. Мен ва қариндошим Дилбар телевидение соҳасига ўз хоҳиш ва қизиқишимиз сабабли кириб келганмиз.

Ҳаётбек Муродов – дурадгор

– Илк шарҳингизни эслай оласизми?

– Шу саволдан ўзи сал чўчиб тураман. Чунки кўпчилик ўзининг биринчи ижод маҳсулини яхши эслаб колади. Мен эса шунчалик жараёнга берилиб кетгандимки, бундай лаҳзаларни умуман эслаб қолмаганман. Биринчи шарҳ, илк бор бошловчи сифатида эфир олиб боришим, жонли эфирда пайдо бўлишим... Хуллас, мен буларнинг санаси ва қайси ўйинлигини эслаб қолмаганман. Бу одатим ҳозиргача бор. Кўпчилик ҳамкасбларим катта-катта эфирлар, жуда муҳим кўрсатув ёки репортажларни эсдалик учун сақлаб колишади. Менда эса бундай архив йук. Афсусланаман бундан. Аммо ҳозиргача шуни йўлга кўймаганман. Балки барча эфирларимга танқидий қараганим ва кейинги сафар бундан ҳам яхшироқ бўлади, деб ўйлаганим учундир?! Саволингизга қисман бўлсаям жавоб беришга ҳаракат қиламан. 2001 йил эди. Биринчи шарҳим Италия “А” сериясининг қайсидир учрашуви бўлган.

Шавкат Ибодуллаев – талаба

– Футболдан ташқари, боксга ҳам яхши тушунишингизни биламиз. Айтингчи, юртимиз ва жаҳон миқиёсидаги боксчилар орасида қай бирининг жанг олиб бориш услуби ёқади?

– Боксчиларимизнинг барчасига бирдек мухлислик қиламан. Масалан, ҳозир ҳаваскорларнинг суперавлоди етишиб чиққан. Олимпия ўйинларида иштирок этган барча боксчиларимизнинг жангини мазза қилиб томоша қилдим. Уларнинг иштирокидан руҳланиб, кўрсатув ҳам тайёрладим. Профессионалларимиздан Санжар Раҳмоновга мухлислик қиляпман. Жаҳон боксида ҳозир ёрқин юлдузлар камайган. Флойд Мэйвейзер, Мэнни Пакьяо, Хуан Мануэль Маркес, Сергей Ковалев. Ҳозир шуларнинг жангини катта қизиқиш билан томоша қиламан. Авваллари Артуро Гатти ва Эрик Моралес ёқарди.


Шерзод Ортиқов – тадбиркор

– Ўзбек шарҳловчилари тарихига ва ҳозирги кунига разм солганимизда ҳам биринчи рақамли спорт журналисти – бу Ахбор Имомхўжаев эканига шубҳа қилмаймиз. Сиз кейинги ўринларга кимни қўйган бўлардингиз. Фақат аниқ жавобдан қочмаслигингизни сўраган бўлардим?

– Оддий мухлис сифатида қараганимда, балки бу саволдан қочмаган бўлардим. Лекин мен худди ҳамкасбларим сингари шарҳловчиман. Уларга баҳо бериш одобданмас. Бунинг устига уларнинг барчаси мен учун бегона бўлмаган инсонлар, бирини биридан устун қўёлмайман. Бунинг устига фикрим холис бўлмайди. Чунки ўз ёндошувим ва услубим бор, уни тўғри, деб биламан. Улар эса, ўз йўналишига эга. Томошабин баҳо бергани маъқулроқ.

Темур Маликов – талаба

– Мейвейзер ва Пакьяо жангидаги шарҳингиз фаолиятингиздаги энг эсда қоларлиси, деб ҳисоблайсизми?

– Йўқ. Ўшандан кейин боксда бироз тўхталиш бўлган. Балки шу учун эсда қолгандир. Аммо фаолиятим давомида бундай катта жанглар кўп бўлган. Холлифильд – Раҳмон, Льюис – Раҳмон, Тайсон – Льюис, Жонс – Тарвер, Жонс – Руиз, Моралес – Баррера, Де ла Хойя – Мэйвейзер, Хаттон – Мэйвейзер, Калзаге – Хопкинс, Гатти – Уорд, Пакьяо – Маркес... Оҳ-ҳоо, агар эсласам, минглаб жанглар... Очиғи, 15 йил ичида жаҳон боксида қандай муҳим жанг бўлса, уни эфирга тайёрлаб, ўзим ҳам улкан даражада завқ олганман. Боксга меҳрим жуда баланд.

Сарвар Мадаминов – ўқувчи

– “Реал”га мухлислик қилишингиз ростми, шундай бўлса, “Барселона”ни ёмон кўрасизми?

– Йўқ, рост эмас. Ҳеч бирига мухлис эмасман. Иккиси ҳам ёқади.


Шерзод Алибеков – энергетик

– “Эл-Класикони” шарҳлаганингиздан кейин, гарчи холис шарҳлаган бўлсангиз-да, бирортаси нохолисликка йўл қўйдинг, деб айтганми?

– Одатда, “Эл-Класико”дан кейин ютқазган жамоа мухлислари томонидан норозилик билдирилади. Буни оддий қабул қиламан ва тушунаман. Мадрид мухлислари ҳам шу қаторда мени “Барса”га мухлисликда айблашади. Очиғи, минг холис бўлганингиз билан барибир бу клубларнинг мухлислари шу қадар кўп ва ашаддийки, иккисини ҳам бирдек кўнглини олиб бўлмайди. Шунчаки ўз ишини профессионал даражада бажариш керак. Вақт ўтиб, томошабинлар тушуниб етади ва балки холис бўлинганини тан олади.

Мутолбек Алдашев – тадбиркор

– Миш-мишларга қараганда, тўйлар ва базмларда бошловчилик қилаётган экансиз. Шу ростми?

– Телебошловчиларининг аксарияти учун бу қўшимча фаолият ҳисобланади. Мен эса бу борада узоқ йиллар давомида ўзимга тақиқ қўйиб келганман. Лекин маълум бир даврда бу йўналишга ҳам қизиқиб кўрдим. Бошловчи дўстим Акмал Мирзо буни маслаҳат берди. Ўзимни синаб кўрдим. Бир неча маросимни олиб бордим. Менда бир одат бор. Қайсидир ишда ўзимни яхши ҳис қилмасам ва ишимдан тўлиқ қониқмасам, бу ишдан воз кечаман. Маросимлардаги бошловчилик ҳам шундай бўлди. Қизиқиш кучли бўлмади. Ҳозир худди аввал бўлганидек, таклифлар бўлсаям рад этяпман. “Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин”. Бу йўналишнинг ҳақиқий маҳоратли усталари бор.

Мансур Сиддиқов – тиббиёт ходими

– Айтинг-чи, сизда танлаш имкони бор. Геннадий Головкин – Менни Пакьяо жанги ва “Эл-Класико”... Қай бирини шарҳлаган бўлардингиз?

– Қизиқ савол бўлди-ю! Боксда одатда бундай жанглар АҚШда ўтказилади. Улардаги шанба оқшоми бизнинг вақтда якшанба тонгига тўғри келади. “Эл-Класико” эса одатда оқшомда ўтказилади. Шу сабабли, иккисини хам шарҳлашга улгураман (кулади).


Ҳотамжон Турдибоев – божхона ходими

– “Facesport” дастурида ҳакамлик қилдингиз. Қатнашганлар орасида сизни ижобий томондан ҳайрон қолдирганлари ҳам бўлдими?

– Албатта. Финалчилар ва ҳатто аввалги босқичда чиқиб кетганларнинг кўпчилиги келажакда яхши спорт мутахассиси бўла олади. Шунчаки танловда ютиб, профессионал бўлиб қолиш қийин. Яна анча иш бор. Ҳозирда ўша танловда қатнашган Ориф Толиповни синовдан ўтказяпмиз. Анча ўсишга эришди.

“News Arena” саволи

– Етук шарҳловчи бўлиб етишишингиз учун барибир кимларнингдир услубларидан ўзлаштирган бўлсангиз керак. Ахбор Имомхўжаев, Хайрулла Ҳамидов, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва бошқа тажрибали шарҳловчилардан қандай жиҳатларни ўзингизда мужассамлаштиришга ҳаракат қилгансиз?

– Сиз санаб ўтган инсонларнинг фаолиятидан ўрнак оладиган кўп жиҳатларни ўзим учун қайд этганман. Айниқса, Давлат Турдалиевдан кўп нарса ўрганганман. Бу мутахассисларнинг ҳар бирига чексиз ҳурматим бор. Услуб масаласида эса иложи борича уларни такрорламасликка ҳаракат қилганман. Чунки бирорта шарҳловчи худди иккинчиси каби бўла олмайди. Умумий қонун-қоидалар ва ишга ёндошувни ўрганиш мумкин. Услубни эса бошланишидан инсон ўзи шакллантириши керак.

Нодир Алимуҳаммедов – ўқувчи

– Келажакда сиз каби шархловчи бўлиш истагим бор. Шогирдлик масаласига қандай қарайсиз? Сиздан шарҳ сирларини ўргансам бўладими?

– Ижобий қарайман. Лекин сиз бир нарсани тушуниб етишингиз керак. Шарҳловчилик спортга яқин соҳа бўлгани учун бу ерда ҳам натижага йиллар давомида меҳнат қилинади. Унгача эса интилиш ва сабр керак. Аксарият шогирд бўлиб келганлар шароити ёки бошқа сабаблар туфайли йўлнинг бошланғич босқичида тўхтаб қолишади.

Муҳаммадали Турғунов – талаба

– Playstationда маҳоратингиз қай даражада? Бу ўйинларнинг ҳам шарҳ учун фойдаси борми?

– Аввал кўп ўйнаб турардим. Унга муккасидан берилиб кетмасангиз жуда фойдали. Бўш вақтда 1-2 соат ўйнаш кифоя. Шарҳловчиликка ҳам фойдаси бор. Аммо бунинг учун у ердаги ўйин жараёнига эмас, балки маълумотлар базаси ва тактик тайёргарликка кўпроқ эътибор қаратиш зарур.


Дилмурод Эраҳмедов – авто саноат ходими

– Шарҳловчиликка кириб келганингизда танқид қилишганми, бундай пайтларда бу касбдан кўнглингиз совиб кетган вақтлар бўлганми?

– Бўлган, албатта. Дастлабки йиллари қаттиқ танқид қилишарди. Юқорида айтганимдек, бирдан яхши шарҳловчи бўлиб қолишнинг умуман иложи йуқ. Касбдан совиб кетиш даражасига бормаганман лекин. Чунки ўзимга жуда ишонардим. Ишониб қилаётган ишимни тўғри эканлигини исботлай олишим жуда муҳим.

Аҳмаджон ЭШМАТОВ суҳбатлашди.

“News Arena” газетасининг 28-сонидан (2016 йил) олинди


olamsport.com

даврон файзиев шархловчи - Free video search site

FindClip Found 60 result(s) for: даврон файзиев шархловчи

Loading...

00:12:30 Даврон Файзиев финал таассуротлари билан ўртоқлашди

1 years ago

00:02:35 Даврон Файзиев ТЕРМА ЖАМОА ҳақида

3 months ago

00:09:04 Севимли каналида Замон кўрсатуви меҳмонлари - Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев.Финалолди фикрлар..

6 months ago

00:38:52 KATTA O'YIN 3 - son. Davron Fayziev bilan.

11 months ago

00:38:52 МТВ-ШОУ ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВ ВА ДАВРОН ФАЙЗИЕВ БИЛАН!

5 months ago

www.findclip.net

Даврон Файзиев Шархловчи

MTV Show - Davron Fayziyev #267 (28.05.2018)

Har kuni kechki 20:00da «MTV Show» boshlovchilari studiyaga chaqirilgan mehmon bilan qiziqarli va kutilmagan suhbat uyishtirishadi. Turli yangiliklar bilan ...

7 meses atrás

Extra TIME №3 / Championat.asia

O'z: Extra TIME loyihasining uchinchi sonini tomosha qiling. Ўз: Extra TIME лойиҳасининг учинчи сонини томоша қилинг. Ру: Смотрите третий...

Anos atrás

Shirchoy - Davron Fayziyev (23.01.2018)

Estradamiz yulduzlari, aktyor va aktrisalar ishtirokidagi tonggi dastur. Ko'rsatuvga taklif etilgan mehmon va dastur boshlovchilari birgalikda tonggi nonushtani ...

11 meses atrás

RESPECT!!! 09.06.2017 (фото слайд)

Футболни шунчаки томоша қилиш камлик қилади, тахлилга нима дейсиз?! Муаллиф Камолиддин Баховуддиновнинг...

Anos atrás

Mashhurlar biz haqimizda! Davron Fayziyev.

Elmakon do'koni ochilishi marosimidan kichik bir reportaj. Небольшой репортаж с церемонии открытия магазина elmakon.

Anos atrás

brfilm.net

Даврон Файзиев Шархловчи

Extra TIME №3 / Championat.asia

O'z: Extra TIME loyihasining uchinchi sonini tomosha qiling. Ўз: Extra TIME лойиҳасининг учинчи сонини томоша қилинг. Ру: Смотрите третий...

Évvel

Shirchoy - Davron Fayziyev (23.01.2018)

Estradamiz yulduzlari, aktyor va aktrisalar ishtirokidagi tonggi dastur. Ko'rsatuvga taklif etilgan mehmon va dastur boshlovchilari birgalikda tonggi nonushtani ...

11 hónapja

RESPECT!!! 09.06.2017 (фото слайд)

Футболни шунчаки томоша қилиш камлик қилади, тахлилга нима дейсиз?! Муаллиф Камолиддин Баховуддиновнинг...

Évvel

hufilm.net

Файзиев, Даврон (журналист) Википедия

В Википедии есть статьи о других людях с фамилией Файзиев.

Давро́н Файзи́ев (узб. Davron Fayziyev; род. в 1983 году; Ташкент, Узбекская ССР, СССР) — узбекский спортивный журналист и комментатор, телеведущий. В настоящее время работает футбольным комментатором на информационно-спортивном телеканале «Uzreport TV». Является одним из лучших футбольных комментаторов Узбекистана. Несколько раз получал высокий рейтинг по итогам опросов, проводимых спортивными СМИ[1][2].

Даврон Файзиев родился 1983 году в городе Ташкент. Является выпускником факультета журналистики Национального университета Узбекистана в Ташкенте. Работает в телевидении с 2001 года. Много лет работал ведущим информационной программы Davr и многих авторских программ на телеканале «Yoshlar». До марта 2016 года работал на телеканале «Sport» и комментировал соревнования и матчи по различным видам спорта, прежде всего и в основном футбола, а также бокса, Формулы-1 и др. Также на этом телеканале вёл передачи посвященные футболу Европы, Азии и Узбекистана. Комментировал церемонию открытия а также трансляции Летних Олимпийских Игр 2012 года в Лондоне. В период работы на телеканале "Sport" считался основным комментатором матчей с участием национальной сборной Узбекистана по футболу. Одним из первых среди узбекских комментаторов организовал обсуждения перед матчем и после матча в прямом эфире. Отличительной чертой Файзиева как комментатора и ведущего считается глубокий анализ, объективность и владение иностранными языками. Является обладателем государственной премии "Узбекистон белгиси". Голос Даврона Файзиева можно услышать во многих документальных и художественных фильмах. Часто приглашается на различные ТВ и радио шоу в качестве спортивного эксперта, ведёт массовые мероприятия и мастер-классы, снимается в рекламных и социальных роликах. В марте 2016 года начал работать на информационно-спортивном телеканале «Uzreport TV», где будет комментировать футбольные матчи Лиги чемпионов УЕФА, английской Премьер-лиги, Испанской ЛаЛиги, а также Чемпионата Европы 2016[1][2].

Даврон Файзиев стал первым в истории узбекского телевидения комментатором который вёл прямой репортаж находясь неспосредственно на стадионе в таком крупном футбольном событии как Финал Лиги Чемпионов УЕФА. 3 июня 2017 года Файзиев комментировал финальный матч Лиги Чемпионов УЕФА между командами "Ювентус" - "Реал Мадрид", с комментаторской кабинке на стадионе "Миллениум" в городе Кардифф, Уэльс, Великобритания для телеканала «Uzreport TV».

Источники

wikiredia.ru

Отправить ответ

avatar
  Подписаться  
Уведомление о